Windows опрацион тизими ҳам камчиликлардан
фориғ эмас. Жуда кўп хатоликлар, ишлаётган дастурларнинг қотиб қолиши
бутун операцион тизим учун катта минусдир. Шу сабабли кўпчилик linux
операцион тизимига ўтиб кетмоқда.
Windows даги “не отправлять” деган ёзув барчани асабийлашишга олиб келмоқда, энг ачинарлиси бу кўк экрандир(синий экран смерти).
Қуйида windows операцион тизимида содир бўладиган прикол камчиликлар ва
хатоликларни кўрамиз. Буларнинг баъзи бирларини хато дейиш нотўғри
бўлади, чунки биз учун хатодек кўринган амаллар аслида тўғридир. Демак
кеттик:
- Windows операцион тизими ҳам Америкада содир этилган 11 сентябрдаги портлашга ўз қарашини ифода этган. Нью-Йорк штатида содир бўлган қўпорувчилик тарихда Q33 номини олганини билсангиз керак. Шу билан боғлиқ факт.
Microsoft Word дастурини очамиз ва у ерга Q33 NYC ёзувини ёзамиз ва шрифтни кўриниши учун каттароқ қиламиз.NYC - NEW YORK CITY дегани. Сўнг шрифтлардан Wingdings номли шрифтни танлаймиз, хўш натижа қандай?
- Microsoft Word дастурини очамиз ва у ерга =rand(200,99) ёзувини ёзамиз. Ундан сўнг Enter тугмасини 3 секундча босиб турамиз. Булочка, чой тўғрисида бир балолар..... яъна бир неча қатор аааа. Буни ким тушунтира олади..
- Фойдаланувчиларни ҳайрон қолдиришни давом этамиз. Яъна бир бор Microsoft Word дастурини очамиз ва у ерга «хочу избежать службу в армии» (худда шундай ёзамиз) деган ёзувни ёзамиз, word яшил чизиқ билан кўрсатиб, бошқа маънода ёзиш кераклигини кўрсатади. Ўша бошқа маънони бир ўқиб кўрасизми а..
- Энди навбат калькуляторга. Калькуляторни очамиз ва калькуляторнинг 2 хил типида(обычный ва инженер) қуйидаги амални бажарамиз. 2 га 2 ни қўшиб ва 2 га кўпайтирамиз. Қайси натижа тўғри? Шу орқали калькуляторлар фарқини билиб оларсиз.
- Windows операцион тизимида “con” номли файл ва папка яратиш мумкин эмас. Con сўзининг маъноси “ботаник” дир. Балки Билл нинг ёшлигида уни шу ном билан аташгандир. Шу сабабли ўзининг дастурини бу сўздан узоқда сақлагандир а? Ундан ташқари қуйидаги сўзли файл ва папкаларни ҳам ярата олмайсиз(қўштирноқсиз): "aux", "com1", "lpt1", PRN, CLOCK$, LPT1, LPT2, LPT3, COM2, COM3, COM4, LPT. Приколми? Аслида бу сўзлар киритиш/чиқариш га оид заҳираланган сўзлардир.
- Бу приколни қилишда эҳтиёт бўлинг. Барча очилган word ойналарини қотириб қўйади. Бу мақолани ёзишда ўзим ҳам шу қотишни қурбони бўлдим. Word ни очасиз ва у ерга «Уточнение наличия запасов м.с.;» ёзувини киритасиз ва тамом... 2003 word дан тепа версияларда ишлайди.
- Фуқароларни хуқуқлари ҳақида word ҳам ўз қарашларини ифода этган. Word ни очиб у ерга «правоспособность-способность лица иметь гражданские права и нести обязанности» ёзувини ёзамиз ва word дарҳол ёпилиб қолади. Word ҳам майнавозчилик бўлиб қолибди ўзи.
- HTML да алкогол ичимликлариниг ҳам ранглари мавжуд экан. Энди ранг танлашда "#beer", "#vodka", "#tequila”, "#windows", "#Andrew", "#blood" рангларидан фойдаланиш мумкин.
- Буниси эса хақиқий чайниклар учун прикол. Бирор видео файлни очамиз(Winamp, Bsplayer, Windows media) ва тўлиқ экранга ўтамиз. Сўнг PrintScreen орқали экран нусхасини олиб, Paint га ташимиз. Марҳамат томоша қилинг paint да видео файл.
- Чайниклар компютерининг система вақтини 2094 га ўзгартириб қўйинг, жуда кўп дастурлар ишламайди ёки қотиб ишлайди. Сабабини фақат сиз биласиз ва бироз пул ҳам ишлаб олишингиз мумкин.
Комментариев нет:
Отправить комментарий