вторник, 7 января 2014 г.

Facebook - aqlga sig'mas faktlar.

  • Facebook нинг 600 миллионга яқин актив фойдаланувчилари мавжуд, улардан 40 миллиони ҳар куни ўз статусларини ўзгартириб туришади.
  • Ҳар ойда  facebook га ўртача 2,5 миллион та расмлар жойлаштирилади.
  • Facebook фойдаланувчиси (1 та фойдаланувчи)ни ўртача дўстлари сони 130 тани ташкил этади, ва улар ҳар ойда ўртача 8 та одамга дўст бўлишни таклиф этишади.
  •  Facebook трафик (фойдаланувчилар сарфлайдиган мегабайтлар) бўйича Google дан кейин иккинчи ўринда турар экан(2012 йил бошида), лекин исталган вақтда биринчи ўринга чиқиб олиши мумкин.
  •  Агар facebook фойдаланувчилари умумий сони бирор давлатни ташкил этганда, Хитой ва Ҳиндистондан кейин аҳоли кўплиги бўйича 3 ўринда турар эди.
  •  Дастлаб facebook коллеж ўқувчилари учун яратилган ижтимоий сайт эди, лекин ҳозирги кунда 70% фойдаланувчиларнинг ёши 26 дан каттадир.
  •  Ўрта ҳисобда 1 та фойдаланувчи facebook да кунига 55 минут ўтирар экан, 1 ойда 25 та комментария қолдирар ва 9 маротаба like тугмасини босар экан.
  • Фойдаланувчиларнинг 70%, Америка Қўшма Штатларидан ташқарида истиқомат қилишади.
  • Сурия, Хитой, Ветнам ва Эрон давлатлари facebook дан фойдаланишни тақиқлаб қўйишган.
  • 2009 йил сентябр ойида, facebook яратувчиси Марк Цукерберг, сайт келтирган маблағ, харажатларни тўла қоплаб, фойда томонга ўтганлигини эълон қилди.

  •  Флорида штатида, шу штвтнинг судя ва адвокатлари facebook орқали бир бири билан дўст бўлишини тақиқлаб қўйди.
  •  Facebook да фойдаланувчи номи, унинг расми, истиқомат қиладиган шаҳари ва хаказолари расмий очиқ ҳисобланади.
  • Digital SkyTechnologies компанияси facebook ни $200 млн билан молиялаштирган, бу ёрдами эвазига сайтнинг 1,96% долясига эга бўлган. Бу ижтимоий тармоқ ривожи учун Goldman Sachs ва DST банклари ҳам биргаликда $500 млн пул ажратишган.
  • Ҳеч қайси Facebook ҳодимлари, шу номли филмда суратга тушишга рози бўлишмаган.
  • 20 минут ичида facebook да 1миллион сылка Лар дунё юзини кўрар экан(2012 йил учун).
  • Ҳар соатда 4,5 миллион одам facebook орқали қандайдир маросимларга(мероприятие) ларга таклифномалар олишар экан.
  • Facebook сайтига дастлабки ёрдам пули ажратган(спонсорлик) шахс бу- Paypal яратувчиси Питер Тиль дир, у бу проект учун 2004 йил 500 000$ ажратган.
  • Facebook учун яратиладиган илова(приложения)ларни 800 000 яратувчи(разработчик) яратади.
  • Facebook 70 га яқин тилларга таржима қилинган, 300 минга яқин фойдаланувчилар бошқа тилларга таржима қилишга ёрдамлашиб юборишган.
  • 65 миллинга яқин facebook фойдаланувчилари, сайтга мобил телефон орқали уланишади, бу дегани актив фойдаланувчиланинг 50%.
  • Facebook нинг қуйидаги шаҳарларда офиси мавжуд: Дублин, Лондон, Париж, Сидней, Торонто, Нью-Йорк, Чикаго, Атланта, Даллас ва Детроит.
  • Цукерберг нинг йиллик ойлик маоши(2011 йил учун) 500 минг долларни ташкил этади.
  • Facebook дунёда фото хостинг бўйича биринчи ўринда туради, Ҳар куни бу хостинг серверига 3 террабайтга яқин расм жойлаштирилар экан. Сервердаги умумий расмларсони 40 миллиардни ташкил қилар экан.
  • Facebook дан фойдаланувчилар умуман қутила олишмайди, агар сиз ўз номингизни у ердан ўчириб ташласангиз ҳам, сиз ҳақингиздаги маълумотлар серверда сақланиб қолаверади. Сизнинг исмингиз, ёшингиз ҳаттоки расмингиз ҳам серверда 4 нусҳада сақланади. Сиз хат орқали администраторга ўз профилингизни ўчириб ташлаш хақида хабар жўнатишингиз мумкин, лекин фойдаси бормикин...
  • 57% одамлар аввал facebook  орқали танишиб, кейин ҳаётда учрашишар экан.
  • 2011 йил янги йилда фойдаланувчилар 750 миллион расмларни facebook  га жойлаштиришган.
Manba:AKMX.UZ

Комментариев нет:

Отправить комментарий