вторник, 7 января 2014 г.

Facebook яратувчиси ва миллиардер Марк Цукерберг

  • Facebook номли ижтимоий тармоқ яратувчиси Марк Цукерберг 1984 йил 14 майда АҚШ нинг Нью-Йорк  штатида туғилган.
  • Гарвард университети талабаси Цукерберг, дастлаб Facebook ижтимоий тармоғини университет ётоқхонаси (ўз хонаси)дан оммага тақдим этган.
  • Маркнинг ота онаси доктор, яъни отаси шифокор, онаси психологдир. Уларнинг оиласида Маркдан бошқа яъна 3 та қиз фарзанд бор.
  • GQ номли эркаклар журнали, Цукербергни Кремниев ўлкасининг (Пало-Альто шаҳри) энг дидсиз кийинадиган инсони деб тан олган.
  • 2011 йил январ ойида Марк Цукербергнинг Facebook даги саҳифаси, нотаниш хакер томонидан бузилади.
  •  Facebook яратилгандан сўнг, Марк ҳаттоки Гарвард университетини ташлаб кетади.
  •  Марк ўз турмуш ўртоғини Гарвардда ўқиш мобайнида 2004 йил учратади. Унинг исми Присцилла Чан дир.
  • Facebook филмидаги Марк Цукерберг ролини Нью-Йорклик Джесси Айзенберг ўйнайди. У Маркдан 1 ёшга каттадир, лекин ташқи кўриниши жуда ўҳшашдир.
  • Ёшлигида Марк ўзининг шахсий компютери бўлишини орзу қилар эди.10 ёшга тўлганида ота-онаси унга 486-й Quantex DX номли компютер совға қилишади.
  • Microsoft фирмаси, Марк коллежда ўқиб юрганида, унга қизиқиш билдиришади ва ўз ҳодими сифатида кўришини исташади. Бундай қизиқишнинг сабаби Маркнинг Synapse номли ишлаб чиқган дастури эди. Бу дастур хит мусиқаларни автомат тартиблаш вазифасини бажарар эди.
  • Коллежни тамомлагандан сўнг Маркни бир йўла иккита катта фирма(Microsoft, AOL) ишга таклиф этади, лекин Марк Гарвард университетини психология факултетида щыишни давом эттиришни танлайди(Эҳҳҳ ман Microsoft га ишга кирволардим).
  •  2010 йил Time журнали Маркни йил инсони деб атайди.
  • Марк шу йилнинг 19-май куни 28 ёшида ўз севгилиси Присцилла Чан га уйланади. Чан ҳам Гарвард университетида ўқиган, фақат биология факултетида. У хитойлик бўлишига қарамай инглиз ва француз тилларини билади. Марк у билан университетдаги бир тадбирда танишиб қолишади.
  • Марк туғма далтоникдир(ранг ажратиш қобилияти сустроқ). Шунинг учун Facebook нинг асосий ранги кўкдир. Чунки қизил ва яшил у учун унчалик фарқли ранг эмасдир.
  •  Марк Америкалик рок гуруҳ Green Day нинг фанати ҳисобланади.
  • Маркнинг характери ҳам ўзига яраша экан. Microsoft фирмасининг ҳодимлари у билан эрталабки соат 8 да учрашув белгилашади, лекин у рад жавобини беради.Чунки у одатда бу пайтда ухлар эмиш, ундан ташқари ёш миллиардерга Yahoo фирмаси бошлиқлари якшанба кунига учрашув белгилашади, лекин Марк якшанбада режалаштириб қўйган шахсий ишлари борлигини айтади, хуллас катта хажмдаги контрактлар имзоланиши керак учраувларни ҳам вақти тўғри келмаганлиги учун қабул қилмас экан.
  • Цукерберг Facebook нинг 24% қисмига эгалик қилади, унинг маблағи 4 млрд долларни ташкил қилар экан.(2010 йил боши Forbes журнали маълумоти).
  • 2010 йил сентябр ойида Forbes журнали энг бой америкаликар рўйхатини эълон қилади ва бунда Марк 7 млрд доллар билан 29 ўринни эгаллайди.
  • 2011 йил Марк, Forbes нинг статистикасига кўра 17,5 млрд доллар билан 14 ўринга кўтарилди. Дунё бўйича 40 чи ўринларни банд этган.
Manba:AKMX.UZ

Комментариев нет:

Отправить комментарий