Билл "cаргузаштлари"
- Оддийгина Билл Гейтс(ингл. Bill Gates) сифатида танилган Уильям Генри Гейтс III (ингл. William Henry Gates III; 28 октябр 1955 йил, Сиэтл)-америкалик ишбилармон бўлиб, Microsoft компаниясининг йирик акционери ва асосчиларидан бири(Пол Аллен билан ҳамкорликда).
- Гейтсни биринчи асос солган компания номи – Traf-O-Data эди.
- Унга омад олиб келган фирма номи дастлаб Micro Soft(пробел билан) шаклида ёзилар эди.
- 13 ёшида Билл Гейтс дўстлари билан
мактаб компютерини бузишга эришишган ва маҳфий маълумотларни кўришга
муяссар бўлишган. Бу кичик хакерга жазо чоралари кўрилмаган, балки уни Сиетл компютер маркази ўз дастурларини текшириш учун ишга ёллаган.
- Биллнинг ота-онаси ўғлини компютерга
бўлган муносабатини ўзгартириш мақсадида, ҳаттоки ўғлини компютерга
яқинлашишни тақиқлаб қўйишгача боришди, бу тақиқлов вақтинчалик ҳолат
эди. Шу вазиятларда у тарихий шахслар ҳақидаги китобларни ўқир эди.
- Мактаб пайтларида Гейтс ўз дўсти Пол
Аллен билан компютер дастурларини яратишни бошлашган эди. Ўша пайтда у
Напалеон таржимаи ҳоли асосида “РИСК” номли ўйин яратади.
- Биринчи дастурини Билл мактаб пайтида яратган бўлиб, бу дастур эффектив дарс жараёнини режалаштиришни амалга оширар эди.
- Биринчи энг катта гонарар(хизмат
ҳақи)ини Билл 15 ёшида олишга эришади. Шу ёшда у кўча ҳаракатини
бошқарувчи дастур ёратишга эришади. Хизмат хақи 20 минг долларни ташкил
этар эди.
- 1968 йил Лэйксайд номли коллежга биринчи компютер ўрнатилади, Билл ўша коллежда кун ва тунни ўтказиб, ўқиш рейтинги тушиб кетишига сабаб бўлади.
- Гейтс, Пол Аллен ва Лейксайд
коллежидаги дўстлари биргаликда рухсат этилмаган дастурлар тузишиб,
компютер ишлашини издан чиқаришар эди.
- Гарварддаги ўқиш уни зериктирар эди ва у асосан дастурлаш ёки покер ўйнаш билан вақтини ўтказар эди.
- Гейтс университетда дарсларни
ўзлаштиролмаганлиги сабабли 1974 йил кассаллик варақаси очтиради ва
кейинчалик Гарвард университетидан четлатилади, шунга қарамасдан Билл,
кейинчалик бу университетни тамомлашга эришади. Тўғрироғи университет
администрацияси унга дипломни ҳадя қилади.
- Гарварт университети профессорларига Билл 30 ёшида миллионер бўлишини айтар эди, қарангки у 31 ёшида миллиардер бўлишга эришди.
- 1990 йил охирларида 90% га яқин шахсий компютерлар Microsoft фирмасининг дастурлари билан ишлар эди.
- 38 ёшида Гейтс, ойига миллионга яқин Windows нусхалари сотишга эришади.
- 1994 йил Билл Гейтс Мелинде Френч номли
аёлга уйланади ва тўйни ўтказиш учун Гавая оролларидан бирини арендага
олади. Ҳозирда унинг 3 фарзанди(Дженнифер Катарин Гейтс (Jennifer
Katharine Gates) (26 апреля 1996 й.), Рори Джон Гейтс (Rory John Gates)
(23 мая 1999 й.) ва Фиби Адель Гейтс (Phoebe Adele Gates) (14 сентября
2002 й.)) бор.
- Билл умумий ҳисоблаганда 30 миллиардга яқин пулларини ҳайрия ишларига сарфлаган.
- Ҳар секундда бизнинг қаҳрамон 250$ маблағ топади, бу дегани кунига 21,6 миллион ва йилига 7,8$ миллиард.
- Агар Windows фойдаланувчилари,
операцион тизимнинг ҳар бир қотиб қолиши(хато ойнаси) учун 1 доллардан
олишса, Гейтс 3 йил ичида ҳонавайрон бўлар эди.
- Дунё ўргимчак тўриси(www) ривожланётган пайтда Билл шундай деган эди:”Интернет – бу келажаги йўқ ғоядир”. Шунга қарамасдан у бир неча йилдан сўнг ўзининг энг яхши дастурчиларини шу йўналиш ривожи учун хизмат қилишини сўраган эди.
- 1997 йил Гейтс Чикаголик Адам Квинн Плетчер
(Adam Quinn Pletcher) томонидан амалга оширилган фирибгарликнинг
қурбони бўлган. Гейтс суд залида гувоҳлик берган ва Плетчер айбдор деб
топилиб, 1998 йил июл ойида унга 6 йиллик қамоқ жазоси берилган.
- 2008 йил июн ойига қадар Билл
Microsoft нинг бошлиғи бўлган, лавозимидан кетгандан сўнг(бу ҳақда у
2006 йил маълумот берган) компания директорлар уюшмасининг ижрочи
бўлмаган раиси лавозимида қолган. Шунингдек Билл ҳайрия фондининг раиси ҳисобланади.
- Ҳар йили Гейтс 1 миллион долларга яқин мулк солиғи тўлайди.
- Биллнинг катта бобоси қонуншунос ва хоким(мэр), бобси штатдаги давлат банки вица президедти, отаси эса адвокат эди
- Билл тўғрисида жуда кўплаб китоблар ёзилган, агар сиз amazon.com сайти орқали gates сўзини калит сўз сифатида терсангиз 130 мингдан ортиқ асар топишингиз мумкин.
- Билл “Келажакка йўл”
номли китоб ёзганини кўпчилик билмаса керак. У, бу китобда ахборот
технологиялари ривожланиш даврида, жамиятнииг қарашлари га ўз
муносабатини билдиради. Китоб нашрдан чиққандан сўнг 7 ҳафта давомида
дунёнинг асосий бестселлер (энг кўп сотиладиган) асарлари рўйхатининг 1
ўринидан тушмаган.
Manba:AKMX.UZ
Комментариев нет:
Отправить комментарий