вторник, 7 января 2014 г.

Skype ҳақида фактлар ва статистика

Бу мақолада маълумот алмашувчи яна бир ажойиб дастур skype ҳақида ёзмоқчиман. Бу дастур, WhatsApp дастурига қараганда мукаммалроқ ва кексароқ ҳисобланади. Бу дастур компютерларга, мобил телефонларга, планшетларга ўрнатилиши мумкин. Skype - бу клиент дастур, сайт, корхонадир.
Skype – бу бепул дастурий таъминот ҳисобланади. Унинг кодлари ёпиқ ҳолатда тарқатилади ва компютерлар орқали интернет муҳитида овозли сигналларни шифрлаб жўнатишга ҳизмат қилади(VoIP). Ундан ташқари мобил телефон ва уй телефонларига маълум бир трафик асосида қўнғтроқни амалга оширувчи дастурҳамдир. Демак у ҳақида маълумотлар беришни бошлаймиз.
  • Бу дастурий таъминот 25 тагача абонентни овозли конференция қилиши, видеозвонокни амалга ошириши, 10 тагача абонентни видеоконференция қилиши, матнли конференция қилиши(чат) ва маълумотларни жўнатиши мумкин.
  •  Skype компанияси 2 ишбилармон,  Никлас Зеннстрём  ва Янус Фриисом томонидан очилган.
  •  Дастурий таъминот яратувчиси Ахти Хеинла, Приит Касесалу ва Яан Таллинн лар ҳисобланишади.
  •  Skype сайти ва дастури 2003 йил оммага тақдим этилган.
  •  2005 йил skype корхонаси Ebay томонидан сотиб олинди. Ebay бу корхонани 2.6 млрд. долларга сотиб олди(кейинчалик яна 500 млн доллар берилган).
  •  Ўша пайтларда(2005 йил) skype корхонасининг йиллик пул маблағи айланмаси 100 млн доллардан кам эди.
  •  2009 йил ebay skype корхонасини, 2010 йил 1 чорагида биржага, сотишга қўйишини эълон қилди ва акциянинг катта қисмини сотиб юборди.
  •  2011 йил Microsoft корпорациси skype ни 8.5 млрд долларга сотиб олди.
  •  Skype нинг штаб-квартираси Люксембургда жойлашган. Унинг филиаллари эса Лондон, Прага ва Таллинда жойлашган.
  • Skype актив фойдаланувчилари сони 800 миллиндан(2012 йил) ошиб кетти.
  •  Дастлаб бу корхона Skyper деб юритилган, яъни инглиз тилидан sky(осмон), peer-to-peer(компютердан компютерга), кейинчалик “r” тушиб қолган.
  •  Skype дастурчиларининг кўп қисми(44%) эстония худудида истиқомат қилишади.
  •  Ҳозирги кунларда дастурда бир вақтнинг ўзида ишлаётган фойдаланувчилар сони 20 миллиондан ортиб кетди.
  •  Бу дастур фойдаланувчилари кўплиги бўйича фақатгина facebook, google ва Amazonдан ортда қолмоқда.
  •  Skype орқали амалга оширилаётган 25% қўнғироқлар видеоқўнғироқ тарзида амалга оширилмоқда.
  •  Бу дастур 28 хил тилга таржима қилинган.
  •  Дастурдан фойдаланувчиларнинг 30% бизнесни амалга ошириш мақсадида дастурни ишлатишмоқда.
  •  Skype дастури ишлатадиган протокол ёпиқ ҳисобланади.
  •  16 август 2007 йилда дастурда катта бузилиш бўлган ва шу куни бутун дунёда бу дастур ишламаган.
  • Skype нинг пуллик ҳизматлари: SkypeOut (телефонга қўнғироқни амалга ошириш), SkypeIn (online номер), Skype Voicemail (овозли хат), Номер Skype To Go ва SMS жўнатиш.
Manba:AKMX.UZ

Комментариев нет:

Отправить комментарий